Перейти в канал

Dasturlash and StartUp | H-TTU

585
Орзудаги бизнес: Ой ва Марс колонизациясидан қандай пул ишлаш мумкин? Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқлардаги суҳбатдошларимдан бири Ой ва Марс колонизацияси йўлида қилинаётган харажатлар ҳеч қачон ўзини оқламаслигини қизиққонлик билан исботлашга ҳаракат қилди. Дарҳақиқат, ракета парвози ва Халқаро космик станция (ХКС) фаолиятига қанча пул сарфланиши ҳақида кўп эшитамиз, шунинг учун космонавтика заруратдан кўра кўпроқ ҳашаматдек туюлади. Бугунги кунда сунъий йўлдошлардан даромад келиши аниқ далил бўлса, Қизил сайёрага келганда фақатгина транспорт харажатлари шубҳа уйғотади: бундай бизнес харажат қилишга арзирмикан? Космосни ўзлаштириш тарихи шубҳасиз арзишини кўрсатмоқда. Forbes мутахассиси Алия Прокофьева шу ҳақида сўз юритади. NASA 1976 йилдан бери агентлик фаолиятининг акс маҳсулотларига бағишланган "Spinoff" йилномасини нашрдан чиқармоқда. Шу кунга қадар 2000 га яқин кашфиёт, шу жумладан NASA томонидан хусусий компаниялар билан биргаликда ишлаб чиқилган кашфиётлар кундалик ҳаётда қўлланиб келинмоқда. Уларга Европа ва Совет кашфиётлари қўшилса, жуда кўп технологиялар ва шунга яраша пул малбағлари келиб чиқади - масалан, хотира эффектига эга матрас ва ёстиқлар сотувларда етакчилик қилмоқда, смартфонингизда эса NASA технологияси асосида ишланган матрицали камера бор. Сайёралар колонизацияси янада кўп спин-офф маҳсулотларини келтириб чиқаради. Қайси йўналишлар энг фаол ривожланади? Ҳар янги кун робототехника илғор ўлкасидан янгиликлар олиб келмоқда. Қуёш тизими сайёраларини ўзлаштириш истиқболлари ҳам эътибордан четда қолмайди. Космик парвозлар соҳасидаги ишланмалар билан шуғулланувчи Жонсон номидаги космик марказ (NASA) мутахассислари Валькирия роботини ишлаб чиқаришди. Бу предметларни кўчириш ва уларни улашга қодир роботдир. Робот ишлаб чиқарувчилари унинг бўлғуси Марс базасига майдон тайёрлаши ва қурилишда иштирок этишини тахмин қилишмоқда. Германиянинг Жастин роботи тўрт ғилдиракли одамсимон торс кўринишини олган. У учар предметларни ила билиш, суратга олиш ва уларни йўллаш каби "муҳим" хусусиятлардан ташқари, майда таъмирлаш ишларини амалга ошира олади. Синовлар давомида Жастин бир неча дақиқанинг ўзида ишдан чиққан қуёш батареясини муваффақиятли тўғирлади. Бир қарашда сунъий интеллект дунё бўйлаб муҳим юришини бошлагандек туюлиши мумкин. Бироқ моҳият шундаки, бу роботларнинг барчаси ягона, анча қимматбаҳо нусхалардир, сунъий интеллект эса кўпинча муайян дастурчилар гуруҳининг фикрлаш доирасига боғлиқ бўлади. Натижада эса ҳам робот ишлаб чиқариш, ҳам алоҳида элементлар ишлаб чиқаришнинг уддасидан чиқувчи хусусий тадбиркорлар учун кенг фаолият майдони очилади. Инсонга ўхшаш автоном робот сармоячиларда керакли таассурот қолдира олади, бироқ кўплаб оддий роботлар ҳам керак бўлади: разведкачилар, юк ташувчилар, ташувчилар. Бу роботларнинг барчасига, шубҳасиз, ҳозир Ерда ҳам талаб катта, масалан, оғир шароитлар ёки хавфли объектларда ишлаш учун. 3D-босма Ер ташқарисидаги колонияларда 3D-босма биринчи зарурат предметларидан бири бўлиб қолмоқда. Принтерларнинг кенг спектори керак бўлади: саноатдан тортиб маишийгача. Бири пластик ликопчаларни босмадан чиқарса, бошқаси - мураккаб механизмли деталлар, учинчилари эса - колониячиларнинг турар-жойларини. Ҳозирда ХКСда Made In Space (MIS) компаниясининг вазнсизликда ишловчи 3D-принтерлари муваффақиятли синовдан ўтмоқда. MIS шунингдек очиқ космос шароитларида ишлай олувчи принтерларни ҳам ишлаб чиққан. Биз космосдаги йирик ўлчамли конструкцияларни босмадан чиқариш технологияси устида ишлаяпмиз. Бу бир томондан, кўп нарсаларни космоснинг ўзида ишлаб чиқариш имконини беради, зеро уларни Ердан ташиш қимматга тушарди. Бошқа томондан эса, биз Ернинг ўзида ҳам катта конструкцияларни босмадан чиқаришга бўлган сўровларга дуч келдик - бу асосан самолёт ва автомобиллар деталлари. Ой ва Марс тупроғидан уй қуришга келганда эса, ҳам Америка, ҳам Европа томонидан бу борада бир неча лойиҳа тақдим этилди. Бироқ ер тупроғининг нимаси ёмон? 3D-принтерлар ёрдамида қу