Перейти в канал

Dasturlash and StartUp | H-TTU

784
thetechguide: Иссиқхоналар Замонавий иссиқхона — бу механизмлар ва датчиклар билан тўлдирилган мураккаб технологик комплекс. У суткада 24 соат ишлайди ва йил бўйи ҳосил беради, бундай ҳосилдорлик даражаси ўтмишдаги фермерларининг тушига ҳам кирмаган. Иссиқхона LED-лампалар билан жиҳозланган, ўсимликлар гидропоникда етиштирилади. Шу боис мавжуд технологияларни Ердан ташқаридаги колонияларга татбиқ қилиш қийинчилик туғдирмайди. NASA бўлғуси Ой ва Марс базалари учун махсус Lunar/Mars Greenhouse иссиқхоналарини ишлаб чиқди. Тахминларга кўра, улар тупроқдан олинган маҳаллий сувдан фойдаланади. Эҳтимол, улар ер юзасига ўрнатилар, ўшанда улар LED-чироқлар билан таъминланар. Mars One лойиҳаси яқин космос-бизнеси намунаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Унинг асосчиси Бас Лансдорп Марсга колониячиларни йўллашнинг уддасидан чиқишига ҳамма ҳам ишонмайди, одамларнинг у ерда яшаши мумкинлигига-ку ундан-да кам одам ишонади. Одамлар Лансдорп ёлғончими ёки йўқлиги борасида баҳслашишгунга қадар у Марс тупроғи муқобилида сабзавотларни муваффақиятли етиштирмоқда. Шундай экан, Марсда базалар пайдо бўлганида голланд ва унинг ҳамкасбларидан қишлоқ хўжалик ўсимликларини етиштириш технологиясини сотиб оладиганлар топилади. Бу бутун дунёга машҳур голланд иссиқхоналарига қўшимча реклама бўлади. Тиббиёт Дорихонада "Мирамистин" харид қилаётганингизда у орбитал станциялар учун кенг таъсирга эга антисептик сифатида пайдо бўлганини билсангиз керак. Диабетикни ҳар сафар шприц ёрдамида инсулин йўллаш заруратидан халос қилувчи, баъзи моделларда эса - ҳар сафар қондаги қанд миқдорини ўлчаш заруратидан халос қилувчи инсулин помпаси космонавтларга масофадан ташхис қўйиш учун акс таъсирга эга маҳсулот. Масофадан ташхис қўйиш ва даволаш, робот-жарроҳлар, вазнсизликда дори ишлаб чиқариш — ер ташқарисидаги колониялар учун муҳим бўлган бу йўналишлар ҳозирда фаол ривожланмоқда. Яқин келажакда олимлар ҳужайралардан ҳаёт учун чидамли органларни етиштиришни ўрганиши режалаштирилмоқда ва ҳозирнинг ўзидан 3D-принтерда сифат жиҳатидан инсон ҳужайраларига яқин бўлган янги авлод имплантлари босмадан чиқарилмоқда. Ахборот технологиялари ва алоқа Бу техника мўъжизалари учун ҳам гигант корпорациялар, ҳам микрокорхоналар ва ҳатто индивидуал ишбилармонлар ишлаб чиқувчи дастурий таъминот керак. Ахборот хавфсизлигига бўлган талаб ошади, ахборот ҳимоясига ихтисослашган компаниялар талабгор бўлади. Юқори қувватли алоқа тизимлари ва Марсдан Ерга сигнал узатиш технологиялари ишлаб чиқилади. Реклама 1997 йилда Исроилнинг сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Tnuva компанияси космосда ролик олган биринчи компания бўлганди - у "Мир" орбитал станциясида тасвирга туширилган эди. 2001 йилда Pizza Hut ХКСга пицца етказган илк компания бўлган. Яқинда эса Илон Маскнинг Tesla Roadster автомобили Марс томон йўналди. Шубҳасиз, бу ҳозирча камомад кўраётган Tesla компанияси сотувларини кўпайтиради. Coca-Cola ёки Nestle каби машҳур компанияларнинг космик дастурлардаги иштироки эса, ўз навбатида, космосга бўлган эътиборни кучайтиради. Кўнгилочар тадбирлар Мияга келадиган биринчи нарса — туризм. Ҳозирча SpaceX'нинг сайёҳларни Ой томон тўхтовсиз парвозга йўллаш режалари ҳақида маълум қилинган, лекин Ой ва Марс колониялари пайдо бўлганида уларда меҳмонхоналар қуриш масаласини кўриб чиқиш керак бўлади. Қолгани ишбилармонларнинг фантазияларига боғлиқ. Эҳтимол, даставвал истеъмолчиларга бошқа сайёрада масофадан робот-аватар "ниқоби"да саёҳат қилиш ёки Ойга ўрнатилган телескопга назар ташлаш имкони берилар. Вақт ўтгач, кўнгилочар дастурлар Ой ва Марсга туристик саёҳат қилиш имконига эга бўлмаганлар учунгина қолади. Сайёҳлар учун эса "марсча" парклар, ресторанлар ва сувенирлар савдосини ўз ичига олувчи ривожланган инфратузилма пайдо бўлади. Киносаноат Ой ва Марсда съёмка қилиш имконига эга бўлади. Маълум бир вақт ўтгандан кейин уларга бўлган қизиқиш сўнади, лекин бу имкониятдан биринчи бўлиб фойдаланиб қоладиганлар анча харажатларини қоплаб олишади ва кинематограф