Перейти в чат

Oila market turkiya mujskoy

178
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ўртасидаги суҳбат #тафаккур #мулоҳаза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар бир куни жам бўлиб ўтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр розияллоҳу анҳудан бошлаб сўрадилар: – “Дунёда нимани яхши кўрасиз?” Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтдилар: – Дунёда уч нарсани яхши кўраман: 1.Сизнинг олдингизда ўтириш; 2.Сизнинг юзингизга боқиш; 3.Сизга бор-будимни бериш. – “Сизчи эй Умар?” Умар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар: – Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман: 1. Махфий бўлса ҳам, яхшиликка буюриш; 2. Жаҳрий бўлса ҳам, ёмонликдан қайтариш; 3. Аччиқ бўлса ҳам тўғри сўзлаш. – “Сизчи эй Усмон?” Усмон розияллоҳу анҳу жавоб бердилар: – Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман: 1. Таомлантириш; 2. Саломни кенг ёйиш; 3. Инсонлар ухлаган пайтда, тунда намоз ўқиш. – “Сизчи эй Али?” Али розияллоҳу анҳу жавоб бердилар: – Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман: 1. Меҳмонни икром қилиш; 2. Ёзда рўза тутиш; 3. Душманни бошига қилич тортиш. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга юзланиб: – “Эй Абу Зар! Сизчи? Сиз дунёда нимани яхши кўрасиз?” Абу Зар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар: – Мен ҳам дунёда уч нарсани яхши кўраман: 1. Очлик; 2. Касаллик; 3. Ўлим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Нима учун?”. – Очликни қалбим покланиши учун, касалликни гуноҳларим енгиллашиши учун ва ўлимни Роббимга йўлиқишим учун яхши кўраман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: – “Менга дунёнгизда уч нарса суюкли қилинди: 1. Хушбўйлик; 2. Аёллар; 3. Кўз-қорачиғим намозда бўлиши”. Шу пайтда Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Уларнинг барчаларига салом бердилар ва айтдилар: – Менга ҳам дунёнгизда уч нарса суюклидир: 1. Рисолатни етказишлик; 2. Омонатни адо қилишлик; 3. Мискинларни яхши кўришлик. Сўнг Жаброил алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетдилар. Бир оздан сўнг қайтиб тушдилар ва айтдилар: – Аллоҳ таоло сизларга салом айтиб юборди. У зот ҳам дунёнгизда уч нарсани яхши кўрар экан: 1. Зикр қилувчи тил; 2. Хушуъ қилувчи қалб; 3. Балоларга сабр қилувчи жасад. Аллоҳим бизларни барчамизни доимо Аллоҳни зикр қилувчи, қалби хушуъда юрувчи ва балоларга доимо сабр қилувчи бандаларинг қаторидан қилгин! Ҳамда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларига эргашишлигимизни насиб айлагин! Абдуссамиъ Эргашев بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم ﷽𝒜𝓁𝒽𝒶𝓂𝒹𝓊𝓁𝒾𝓁𝓁𝒶𝒽﷽