Перейти в чат

Oila market turkiya mujskoy

119
КЕТГИМ КЕЛЯПТИ... Чарчадим кунларим бир хиллигидан, Маъносиз ҳаётдан кечгим келяпти, Кўзларим бир муддат юмиб очмасдан, Муборак асрга кетгим келяпти. Мажбур яна очдим бу қаро кўзни, Бу дунё қай томон юриб кетяпти, Қўрқдим дунёнинг минг фитнасидан. Саодат асрига кетгим келяпти. Атрофга боқиб ҳайратда қолдим, Золимлар зулмини ошкор қиляпти, Мазлумлар кўз ёшин ичиб юбориб, Муборак асрга кетгим келяпти. Диққатингиз беринг ушбу сўзимга, Дардларим барини тўкгим келяпти, Қанчалар оғир бўлса ҳам майли, Саодат асрига кетгим келяпти. Майли эди оз фурсатга борсам, Расул асхобларин кўргим келяпти, Ҳазратим Алийни бир бора қучсам, Муборак асрга кетгим келяпти. Иффатда тенги йўқ биласизми ким, У зотга қалқон бўлгим келяпти, Ҳазратим Усмонни қучмоқлик учун, Саодат асрига кетгим келяпти. Дунёда адолат байроғин тиккан, Ул зотга ҳизматчи бўлгим келяпти, Ҳазратим Умарни соғинган кўйим, Муборак асрга кетгим келяпти. Набийга аввалдан чин ошно бўлган, У зотнинг кўз ёши бўлгим келяпти, Ҳазратим Сиддийқни қўлларин ўпиб, Саодат асрига кетгим келяпти. Ва лек соғинчимнинг буюк чўққиси, Расулуллоҳни кўргим келяпти, Муборак қўллардан сув ичсам қани, Нубувват асрига кетгим келяпти. Чарчадим кунларим бир хиллигидан, Маъносиз ҳаётдан кечгим келяпти, Кўзларим бир муддат юмиб очмасдан, Муборак асрга кетгим келяпти.