Перейти в канал

sherlar

217
Фалсафа керакми? Марҳамат кутиб олинг!!! БЎРИ ЧАҚИРГАН МАЖЛИС ВА БЕОДОБ ОТ ҲАҚИДА Бўрининг қорни тўйди, Гўшт ҳам тегди жонига. Эчки, қуён, от, қўйни Чақирди у ёнига. Деди: ҳозир тўқ пайтим, Фойдаланиб қолинглар. Менга дашномлар айтиб, Танқид қилиб олинглар. Қани, бошла, қуёнбой, Бир эшитай сўзингни. Ботирсан-ку, бийронбой, Кўрсатиб қўй ўзингни. Ўртага чиқди қуён, Авайлаб ўз жонини. Ўлтирар бўри полвон Қашлаганча қорнини. Қуён деди: «Минг раҳмат, Менда ҳеч шикоят йўқ. Сиздек олиймарҳамат Соҳиби иноят йўқ. Мен қулингиз на дердим, Сизга фидодир жоним…» Бури хурсанд ҳайқирди: — Баракалла, Қуёним. Бунча ширинсан, оқил, Чидаш қийин, не дейман. Ҳозир тўқман, тонгда кел, Наҳорга сени ейман. Қуён кетди бош эгиб, Мунгайганча дилхаста. Сўнг қўйга навбат тегиб Минбарга чикди аста. Деди: Ҳеч вақт ҳеч бўри Биздан ҳол сўрган эмас. Минбар бериб, жой тўрин Муносиб кўрган эмас. Бу обрў, бу ҳурматдан Мен теримга сиғмадим. Бундай зўр марҳаматдан Таъсирланиб йиғладим. Бизлар мўмин, маъқул эл, Раҳм эт, ўзга не дейман. Бўри деди: индин кел, Сени тушликка ейман. Қўй кўз ёш тўкди баъраб, Исён қилмади лекин. Кетаркан маъюс қараб, «Раҳмат» деб қўйди секин. У кетгач келди навбат Узунсоқол эчкига. Унга тегди таклиф хат Пайшанба кун кечкига. Ниҳоят, охирги гап Навбати отга етди, У бўрини мўлжаллаб Жағига чунон тепди. Олов сачраб кўзидан Бўрида жон қолмади. Кетганича ўзидан Қайтиб тура олмади. Ҳамон унутмас отнинг Бу ишин ва дер ҳар вақт: — Мендек демократнинг Падарига минг лаънат! Бемаъни мажлисга мен Икки дунё қайтмайман. От — беодоб, от ўлсин, Зиёфатга айтмайман. Лекин унга тан бериб, Ичида «қойил» деди. Қуён, эчки ва қуйни Айтган вақтида еди. ©️ Эркин Воҳидов